Баъзи талабалар учун контракт тўлаш муддати узайтирилди
Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан 2023/2024-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларининг айрим талаба-ўқувчилар учун бир йиллик базавий тўлов-контрактнинг камида 50 фоиз тўловини амалга ошириши ҳамда талабалар сафига қабул қилинишининг сўнгги муддати жорий йилнинг 10-апрелига қадар этиб белгиланди.
Ушбу узайтириш муддатии қуйидаги талабаларга тааллуқли:
олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган (ОТМ раҳбарининг фармойиши асосида ўқишга қатнашишга рухсат этилган, фанларни ўзлаштирган лекин, шартнома тузиб, тўловларни белгиланган муддатлардан кечикиб амалга оширган ва бугунги кунгача талабаликка қабул қилиш бўйича буйруқ расмийлаштирилмаган) абитуриентлар;
хорижий ва нодавлат олий таълим муассасалардан ўқишини кўчираётган, кўчириб тиклаётган ва қайта тиклаётган талабалар;
профессионал таълим муассасалари (коллеж, техникум)га тўлов-контракт асосида ўқувчиликка тавсия этилган абитуриентлар.
Амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин.
Шарҳлар