“Корзинка” ўзига қўзғатилган ишда айбдор деб топилди
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “Корзинка” супермаркетлар тармоғи (“Anglesey Food” МЧЖ ХК) томонидан жойлаштирилган реклама бўйича ўрганиш ишлари олиб борилаётганлигини ҳақда хабар берилган эди.
Юқоридагиларга асосан, Қўмитанинг истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши юзасидан ишларни кўриб чиқиш бўйича Махсус комиссияси томонидан қўзғатилган ишда “Корзинка” супермаркетлар тармоғи бренди остида фаолият кўрсатувчи “Anglesey Food” МЧЖ ХК айбдор деб топилиб, унга нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилди.
Шунингдек, унга ушбу реклама бўйича қонун бузилишига йўл қўйилган ҳолатларни бир ойлик муддатда бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
Маълумот ўрнида, ваколатли органнинг ушбу қароридан норози бўлган томон судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Шарҳлар