Прагадаги отишмада 15 киши ҳалок бўлиб, 25 киши яраланган

Место происшествия
Фото: rbc.ua

Novinky нашрининг хабарига кўра, отишмани Чарлз университети фалсафа факультетининг 25 ёшли талабаси Девид Козак амалга оширган. У узун милтиқдан ўқ узган. Кейинчалик эса у ўз жонига қасд қилган.

Бугун эрта тонгда Козак қидирувга берилган эди. Тахминларга кўра, Прагадаги оммавий ҳужумдан олдин у Кладнода отасини ўлдирган. Кейинроқ уй полиция томонидан тинтув қилинган, дея хабар беради Novinky нашри.

Университетда маърузалар пайтида отишма овози эшитилди, деди ўқитувчилардан бири Сергей Медведев. Козакдан қочиб, талабалар синфларни ёпиб, бинонинг четроқ жойига чиқишган.

Чехия президенти Петр Павел Францияга сафарини тўхтатган ва зудлик билан Чехияга қайтган. У мамлакат хавфсизлик хизмати ходимлари билан учрашув ўтказади, дея хабар беради президент маъмурияти. Ҳукумат ҳам фавқулодда йиғилиш ўтказган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.