Ўзбекистон космик фазони тадқиқ қилиш тўғрисидаги шартномага қўшилди
Космик фазони, шу жумладан, Ойни ва бошқа самовий жисмларни тадқиқ қилиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича давлатлар фаолияти принциплари тўғрисидаги шартномага Ўзбекистоннинг қўшилиши ҳақидаги қонун имзоланди.
Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 2 июлда қабул қилиниб, Сенат томонидан 15 августда маъқулланган.
Шартнома 1967 йил 10 октябрда кучга кирган ва 2024 йил ҳолатига кўра, унга 114 та мамлакат қўшилган.
Шартноманинг ратификация қилиниши Ўзбекистоннинг космик фазони тадқиқ қилиш ва ундан фойдаланиш, космоснинг барча ҳудудлари ва осмон жисмларига эркин кириш, шунингдек, халқаро космик лойиҳаларда, ресурслар ва билимлар алмашинувида қатнашиш имкониятларини очиб беради.
Улашиш:
Шарҳлар