Кредит маблағларини талон-тарлж қилиш ҳолатлари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан “Тадбиркорликни ривожлантириш банки” Навоий филиали мурожаати асосида ўтказилган терговга қадар текширув давомида D.Q. МЧЖ корхонаси ўз эҳтиёжлари учун қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналар сотиб олиш мақсадида мазкур банк филиали томонидан ажратилган 800 миллион сўм миқдоридаги кредит маблағларини сарфлаб, кредитга тўлиқ олиб келинмагани аниқланган.
Худди шундай, Департаментнинг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида хусусий корхона раҳбари У.A., К.Ш. ва бошқалар айланма маблағларни тўлдириш учун ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан “Халқ банки”нинг Узун филиалидан 741,3 миллион сўмни талон-тарож қилганликда айбдор деб топилди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар