,

Тошкент аҳолиси нимадан нафас олмоқда

Фото: Мила Аксенова

Пойтахтнинг ифлосланган ҳавоси тошкентликлар орасида энг кўп муҳокама қилинаётган масала бўлиб қолмоқда. Кўчаларда ниқоб таққан одамларни кўриш мумкин. Бугун, 19 январь куни ҳавонинг ифлосланиш даражаси очиқ ҳавода бўлиш хавфли деб ҳисобланган «қизил»  сифатида қайд этилган. PM2,5 концентрацияси меъёрдан 22 баробарга ошиб, сифат кўрсаткичи 180 ни ташкил этган.

Тошкентликлар бу ҳафта нима билан нафас олишди?

15 январь – ҳаво сифати индекси – 53, PM2,5 концентрацияси. 2,7 баробарга кўп. Ифлосланиш даражаси – «сариқ»

16.01 – ҳаво сифати индекси – 131 AQI, PM2.5 концентрацияси, 9 бараварга кўп. Ифлосланиш даражаси “тўқ сариқ”.

17.01 – ҳаво сифати индекси – 161 AQI, PM2.5 концентрацияси, 15,1 баробарга кўп. Ифлосланиш даражаси «қизил». Шу куни Тошкент шаҳри аҳолиси туманни кузатди. “Ўзгидромет” ҳавонинг ифлосланишига туман сабаб бўлганини маълум қилди.

18.01 – ҳаво сифати индекси – 118, PM2.5 концентрацияси, 8,5 бараварга кўп. Ифлосланиш даражаси “тўқ сариқ”.

19.01 – ҳаво сифати индекси – 180, PM2.5 концентрацияси, 22 бараварга кўп. Ифлосланиш даражаси «қизил».

«Юксалиш» ҳаракати масъул бўлимлар ва нодавлат ташкилотлардан иборат тезкор мониторинг гуруҳини ташкил этишни таклиф қилди. Мониторингнинг асосий мезонлари:

  • ифлосланиш таркиби ва даражасини, сабабларини ва уларни бартараф этиш чораларини ўрганиш;
  • мониторинг натижаларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш;
  • ижобий хулосалар ва фаолият юритиш учун рухсатномалар берган шахсларни жавобгарликка тортиш;
  • қоидабузарларга жарима ва жазо чораларини қўллаш;
  • ҳаво сифатини яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

«Юксалиш» ва Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан таклиф қилинган чора-тадбирлар қачон ва қандай асосда амалга оширилиши номаълум.

Мила Аксёнова тайёрлади

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.