Крипто-дўконлар учун қоидалар ўрнатилмоқда
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг “Крипто-дўкон фаолиятини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди. Ҳужжатга мувофиқ крипто-дўкон мижозларга ўзининг электрон платформасига ва (ёки) савдо объектига мижозлар томонидан крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш учун киришга рухсат бериш орқали крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш бўйича операцияларни ташкиллаштиради. Бу ҳақда “Норма” нашри ёзади.
Маълумот учун: крипто-дўкон крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари турига киради; мазкур фаолият Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан бериладиган лицензия асосида амалга оширилади (Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 2-банди).
Жисмоний шахслар қўйидаги операцияларни амалга оширишга ҳақли:
крипто-дўконнинг электрон платформасида:
-
- банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни миллий валютага сотиб олиш ва (ёки) сотиш бўйича;
- чет эл фуқаролари – банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни хорижий валютага сотиб олиш ва (ёки) сотиш бўйича;
савдо объектида:
-
- банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни миллий валютага сотиб олиш бўйича;
- крипто-активларни нақд пул кўринишида миллий ва (ёки) хорижий валютага сотиб олиш бўйича;
- крипто-активларни фақат миллий валютага сотиш бўйича.
Шу билан бирга крипто-активларни танлаш ва бу танловнинг тегишли оқибатлари сотиб олувчининг ўз таваккалчили эканлиги белгиланмоқда.
Крипто-дўкон қуйидагилар билан муносабат ўрнатишга ҳақли эмас:
- вояга етмаган шахслар;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қиргин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига асосан террорчилик фаолиятида ёки оммавий қиргин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларнинг рўйхатига киритилган шахслар.
Шарҳлар