АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси Ўзбекистонга ташриф буюради

Источник: посольство США в Узбекистане

АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Дональд Лу минтақа бўйлаб сафари доирасида шу ҳафта Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда “Газета” нашри АҚШ Давлат департаментининг матбуот хизматига таянган ҳолда ёзади.

Туркманистон ва Қозоғистонни ҳам қамраб оладиган ташриф давомида Марказий Осиёда иқтисодий барқарорлик ташаббусини йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинади. Ушбу ташаббус орқали АҚШ минтақавий савдо йўллари ва салоҳиятини мустаҳкамлаш, малакали ишчиларни ўқитиш ва тайёрлаш ҳамда минтақага халқаро инвестицияларни жалб қилиш учун 25 миллион доллар маблағ ажратади.

Дональд Лу ҳукумат ва фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашиб, бошқа масалалар қаторида аёллар ва қизларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш, дин ва эътиқод эркинлигини муҳокама қилиши режалаштирилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.