Кубада таътил пайтида вафот этган эркакнинг оиласига бошқа шахснинг жасади жўнатилди
Жаржоур оиласи Кубага таътилга борганида, уларнинг 68 ёшли отаси Фараж Жаржоур 22 март куни юрак хуружидан вафот этган. Улар жойлашган меҳмонхонада шифокор бўлмагани боис, оила тез ёрдам хизмати етиб келишини ва унинг жасадини олиб кетишини соатлаб кутишган.
Кейин Фараж Жаржоурнинг оиласи Канада консуллигига қўнғироқ қилган. Лекин консулхона дам олиш куни ёпиқлиги ва душанба куни келишлари мумкинлигини ва жасадини Канадага қайтариш учун 10 минг доллар тўлаши кераклигини айтган.
Улар пулни олиб, уч ҳафта кутишган. Жасад келган пайитда вафот этган эркакнинг 2 нафар фарзанди унинг жасадини олиш учун борган. Лекин болалари тобутни очиб кўрганида унинг ичидан 20 ёшли рус йигитнинг жасади чиққан.
“Бу менинг отамнинг жасади эмас эди. У отамга ўхшамайдиган бошқа одам эди”, – деган Фаражнинг қизи Мириам Жаржоур.
«Мен шокдаман», – деган марҳумнинг ўғли Карам Жаржоур.
Ҳозир уларда дадасининг паспорти ва ўлим ҳақидаги гувоҳномаси бор, лекин унинг жасади қаердалигини билишмайди.
Оила Канада ҳукумати билан боғланганида ходим бу уларнинг масъулияти эмаслигини айитган. Унинг сўзларига кўра, жасадни етказиб берган Куба тиббий суғурта компанияси жавобгар. Жасад ҳали ҳамон қидирилмоқда.
Шарҳлар