Велосипед ҳайдовчиси мастлик бўйича текширилиши мумкинми

Фото: аниқ.ўз

Қонунга мувофиқ, ҳайдовчи мастлик ҳолати бўйича текширувдан бўйин товласа, 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача муддатга транспортни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва 5 млн 100 минг сўм миқдорида жаримага тортилади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспортни бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилса, 10 млн 200 минг сўм миқдорида жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади.

Мазкур ҳуқуқбузарликнинг мопед, велосипед ҳайдовчи, уловли аравани бошқариб борувчи шахс томонидан содир этилиши БҲМнинг 3 баравари яъни 1 млн 20 минг сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.