Қўқондаги дорихонада кучли таъсир қилувчи дори воситалари сотилган

Фото: departament.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “X.F.” МЧЖ дорихонаси бошқарувчиси Х.И. 100 дона капсуладаги “Габапентин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро М.Х.га 600 минг сўмга сотганлиги аниқланган.

Хабарга кўра, “ушбу дорихонада сотиш мақсадида сақланиб келинган 50 дона “Габапентин” ҳамда  таркибида  психотроп моддаси мавжуд бўлган 790 дона  дори воситаси ашёвий далиллар сифатида олинган”.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.