Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди
Пахтобод туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди, бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ёзмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтаобод тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида “Қорақўрғон” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Д.А. фуқаро А.А.га инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи 497 дона “Тропикамид” номли дори воситасини 40 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир жараёнида жами 969 дона ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар