Кувайт Давлати делегацияси қабул қилинди

Фото: Презиент матбуот хизмати

Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни Кувайт Давлати ташқи ишлар вазири Абдулла ал-Яҳё бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Икки мамлакат ўртасидаги конструктив сиёсий мулоқотни давом эттириш, савдо-иқтисодий, молия-инвестициявий ва гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.

Хабарда «ўзаро ташрифларни фаоллаштириш, маданий ва туризм алмашинувларига оид дастурларни амалга ошириш, етакчи компаниялар иштирокида, шу жумладан Кувайт араб иқтисодий тараққиёт фонди билан яқин ҳамкорлик доирасида ҳамда Кувайт инвестиция агентлиги билан самарали шерикликни йўлга қўйиш орқали устувор тармоқлардаги инвестиция лойиҳаларини илгари суриш зарурлиги қайд этилди», – дейилади.

Яқин фурсатда икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувлар, қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши ва бизнес форумини ўтказиш муҳим экани таъкидланган ва интақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.