Лавров Украинада уруш бошланганидан бери илк бор Европа Иттифоқи давлатига боради
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 2024-йил декабрь ойида Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун Мальтага боришни режалаштирмоқда, деб хабар берди ТИВ матбуот котиби Мария Захарова “Ведомости”га. Бу ҳақида нашр маълумотларига таяниб BBC ёзмоқда.
Бу Лавровнинг 2022-йил февралида Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан бери Европа Иттифоқи давлатига илк ташрифи бўлади.
“Ведомости”нинг эслатишича, Россия ТИВ раҳбари охирги марта ЕИ давлатига 2021-йил декабрида ташриф буюрган – бу ҳам ЕХҲТ вазирлар кенгашининг Стокголмдаги йиғилиши бўлган.
Сергей Лавров 2022-йил феврал ойи охиридан бери Европа Иттифоқи, АҚШ ва Буюк Британиянинг шахсий санкциялари остида.
Шарҳлар