Қўлга олинган блогер уй ҳибсидан озод этилди
Иккинчи февраль куни рўйхатга олинмаган дронни олиб чиқишга уринганлиги учун Бухоро аэропортида ушланган Россия фуқароси Максим Лимарь уй ҳибсидан озод этилди. Бу ҳақда “Спутник” нашри Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасига таянган ҳолда ёзади.
Максим Лимарь ўнинчи февраль куни Новосибирскка қайтишни режалаштирмоқда.
Элчихона масалани тезкор ҳал қилгани учун Ўзбекистон томонига миннатдорчилик билдирди.
Улашиш:
Шарҳлар