Мўйноқда ҳар бир оилага 5 млн сўмдан берилади
Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида Орол денгизи инқирози оқибатларидан энг кўп жабрланган оилаларга бир марталик молиявий ёрдам бериш бошланди. Ҳар бир оила 5 млн сўмдан ёрдам пули олади, дея хабар беради ҳокимлик матбуот хизмати.
Молиявий ёрдам Халқ банкининг туман бўлими орқали ва овуллардаги мобил кассалар орқали тақсимланади.
Ёрдам тақдим этиладиган оилалар сонига аниқлик киритилмаган.
Улашиш:
Шарҳлар