Мўйноқдан Андижонгача 1500 километрлик “яшил белбоғ” яратиш режалаштирилмоқда
Тошкентнинг 2045 йилгача бўлган бош режаси лойиҳаси муаллифлари Мўйноқдан Андижонгача, яъни, 1500 км узунликдаги «яшил белбоғ» яратишни таклиф қилди. Бу ҳақда шанба куни ҳужжат тақдимотида стратегия муаллифларидан бири, «ТошкентбошпланЛИТИ» институти шаҳарсозлик ва илмий лойиҳалар бўйича директор ўринбосари Саидазим Шарипов маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz» нашри.
«Белбоғ»ни Мўйноқдан Андижонгача бўлган чизиқда ташкил этиш таклиф қилинмоқда. «Яшил белбоғ» узунлиги 1500 км бўлиши мумкин.
«Буни амалга ошириш мумкин, чунки Орол денгизининг қуриган тубига экилган саксовуллар етарли даражада ўсиб чиққан», — дейди Саидазим Шарипов.
Саидазим Шарипов сўзларига кўра, «яшил белбоғ»ни қўшни қишлоқлар орқали темир йўл бўйлаб ўтказиш мумкин. Лойиҳанинг амалга оширилиши қишлоқлар ривожига хизмат қилиши кутилмоқда. Улар экоқишлоқ тамойили бўйича хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўладилар.
Шарҳлар