Маҳалла ходимларининг маоши оширилади

Источник: bankomat24.uz

Ўзбекистон президенти имзолаган фармонга кўра, 2021 йил 1 ноябрдан бошлаб ҳудудида хонадонлар сони мингта ва ундан ортиқ бўлган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг ойлик лавозим маошларини 35 фоизга ошириш кўзда тутилган.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаш билан боғлиқ харажатларни тегишли маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади.

Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари этиб белгиланди:

– фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органларининг йиллик меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг (моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси маблағларини инобатга олмаган ҳолда) 10 фоизи миқдоридаги бюджет маблағлари;

– халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорларига асосан ажратиладиган маҳаллий бюджетлар қўшимча манбаларининг 3 фоизи миқдоридаги ажратма;

– фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мол-мулкини белгиланган тартибда ижарага беришдан олинган маблағлар;

– ҳомийлик маблағлари;

– қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

Молия вазирлиги 2021 йилда барча маҳалла фуқаролар йиғинларига зарур канцелярия товарлари хариди учун 9,2 миллиард сўм маблағ ажратилишини ҳамда 2022 йилдан бошлаб ушбу мақсадлар учун зарур маблағлар Давлат бюджети параметрларида кўзда тутилишини таъминлаши зарур.

Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимларининг ойлик лавозим маоши миқдори оширилиши билан боғлиқ қўшимча харажатлар 2021 йилда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидаги вакант ўринлар ҳисобига бўшаб қолган маблағлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан қопланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.