Маданий мерос агентлиги эски ТошМИ биносини реставрация қилиш лойиҳасини тасдиқлади
Январь ойи бошида пойтахтнинг Яшнобод туманида жойлашган Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг биноси бузилиши ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Маданий мерос агентлиги бинога ҳеч қандай зарар етказилмаслигини ва бу ерда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари ҳақида қўшимча маълумот беришини билдирганди.
2024 йил 11 январь куни Агентлик ҳузуридаги Илмий эксперт кенгашининг 1-йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” давлат унитар корхонаси томонидан тақдим этилган “Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси бино ва иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш” лойиҳаси кўриб чиқилди.
Лойиҳага кўра, ушбу бинодан 26 метр, 13 метр ва 52 метр масофада «Аккредитация-симуляция»дан ташқари иккита ётоқхона қуриш, черков жойлашган бинонинг юқори қисмини биноларнинг ташқи кўриниши ва конструктив ҳолатини сақлаб қолган ҳолда қайта тиклаш режалаштирилган.
Кенгаш томонидан тасдиқланган лойиҳа хулосаси белгиланган тартибда “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” ДУКга юборилди.
Шарҳлар