Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси италияликлар билан ҳамкорликда Тошкентда модернизмни сақлаш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқади
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Италиянинг GRACE архитектура бюроси Тошкентда модернизм услубидаги архитектурани сақлаб қолиш ва мослаштириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқишни таклиф этмоқда. Ушбу йўл харитаси модернизм ёдгорликларини қайта баҳолаш, тиклаш ва туризм объектлари кун тартибига киритиш учун методикани ўрнатади. Бу ҳақда Anhor.uz нашрига жамғармада маълум қилишди.
Модернизм ёдгорликларига ёрқин намуналар орасида Панорама кинотеатрини (1964), Ёшлар уйи (1976), “Ўзбекистон” меҳмонхонаси (1976), Цирк (1975)., “Зарафшон” ресторани (1974), “Жемчуг” тураржой биноси (1985), Авиақурувчилар саройи (1980), МУМ (1964) ва шаҳардаги бошқа номи чиққан иншоотларни кўрсатиб ўтиш мумкин.
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Grace бюроси Тошкентда модернизм архитектурасини сақлаш бўйича стратегияни ва йўл харитасини ишлаб чиқадиган жамоани ташкил қилади. Жамғарма ва бюро томонидан тўпланган жамоа модернизм ёдгорликларини реставрация қилиш бўйича халқаро экспертлар, архитектура ва маданият тарихчилари ҳамда урбанистлардан ташкил топади. Асосий жамоа (Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Grace бюроси, архитектура тарихчиси Борис Чухович, Милан политехника университети, Laboratorio Permanente бюроси) тадқиқотчилик ва лойиҳа ишларини олиб боради ва мувофиқлаштиради.
Экспертлар гуруҳи қўшимча мутахассислар ва ташқи экспертлар билан ҳамкорликда бир нечта муҳим йўналишда тадқиқот ишларини олиб боради. Булар:
– Архитектура ёдгорликларини сақлаш, реставрация қилиш ва мослаштириш бўйича шунга ўхшаш муваффақиятли кечган ҳолатларни тадқиқ қилиш.
– 20 та муҳим объектни аниқлаш мақсадида Тошкентда модернизм архитектурасини тарихий жиҳатдан тадқиқ қилиш.
– Танланган биноларнинг бугунги ҳолатини кўрикдан ўтказиш ва уларнинг сақланиш даражаси ҳақидаги хулосани шакллантириш.
–шаҳарсозлик таҳлили.
Лойиҳа Тошкентни босқичма-босқич “модернизм пойтахтига” айлантириш мақсадида давлат ва хусусий инвесторлар учун “ҳаракатлар бўйича қадам-бақадам қўлланмани таклиф қилади. Танланган ҳар бир бинони сақлаш ва мослаштириш стратегияси индивидуал тарзда танланади ва ишлаб чиқилади, у турли ёндашувларни ўз ичига олиши мумкин: функционал мослаштириш, тўлақонли реставрация қилиш ва/ёки қисман модернизациялаштиришдан тортиб, то бинони енгил таъмирлаш ва туташ ҳудудларни ободонлаштиришгача.
Шунингдек, лойиҳа биноларни ягона йўналиш – “маданий сўқмоқ” билан бирлаштириш бўйича таклифни ҳам ўз ичига олади, ушбу “сўқмоқ” танланган биноларнинг биринчи қаватидаги жамоавий майдонлар ва туташ ҳудудларни қайта жиҳозлаш ҳамда ушбу майдонларни шаҳар миқёсида ягона тузилмага бирлаштирилган пиёда ва вело-йўналишлар ёрдамида боғлаш бўйича юмшоқ ва эҳтиёт стратегиялар асосида шакллантирилади.
Лойиҳанинг мақсади – танланган объектларга нафақат ташқи мафтункорликни бағишлаш, балки уларни ташқи дунё учун совет тажрибасининг шакли сифатида қизиқарли қиладиган функциялар билан тўлдиришдан иборат. Шунингдек, улар орқали шаҳарликлар маданий ва ижтимоий ўсиш учун муҳитга ҳам эга бўлади. Ушбу архитектурани сақлаш ва модернизациялаш шаҳарни янада хилма-хилроқ, қулайроқ ва барқарорроқ ҳамда туристлар учун мафтункорроқ ҳам қиладию. Одатда ўзига хос бинолар шаҳарнинг асосий брендига айланади. 1960-80 йилларда яратилган Тошкентнинг бетакрор архитектураси яхши ўйланиб сақланганида, пойтахтнинг ноёб имижини бойитиши ва Ўзбекистоннинг ажралмас маданий бойлигига айланиши мумкин.
Шарҳлар