Маданият вазирининг янги ўринбосарлари тайинланди

Фото: Министерство кульуры

Шавкат Мирзиёев маданият вазирининг иккита биринчи ўринбосарини ва вазир ўринбосарини тайинлади, дея хабар беради вазирлик матбуот хизмати. Улар президент Администрациясининг Ижтимоий ривожланиш департаменти мудири Одил Абдураҳмонов ва маданият вазири Озодбек Назарбеков иштирокида 3 ноябрь куни бўлиб ўтган учрашувда тақдим этилди.

Жумладан, Ўзбекистон президентининг 2023 йил 27 сентябрдаги қарорига мувофиқ Баходир Маджидович Ахмедов маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У мазкур тайинловга қадар маданият вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Ўзбекистон президентининг 2023 йил 30 октябрдаги қарорига асосан Авазхон Бахадирович Таджиханов маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Адлия вазирлиги “Конвенцион марказ мажмуаси дирекцияси” ДУК директори лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, Ўзбекистон президентининг 2023 йил 27 сентябрдаги қарорига мувофиқ Юсуфжон Камолдинович Усмонов маданият вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг Иқтисодиёт, давлат инвестиция дастурлари ва жамоат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатларини аудит қилиш шўбаси бош инспектори лавозимида фаолият юритган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.