Маданият вазирлиги TikTok Fest “ёшларнинг онги ва дунёқарашига салбий таъсир кўрсатади” деган фикрда
Ўзбекистонда россиялик тиктокерлар иштирокидаги TikTok Fest тадбири бекор қилинди, деб ёзади “Медуза” нашри. Чипталарни сотиш билан шуғулланувчи маҳаллий сервислар харидорларга пулларини қайтаришларини эълон қилди.
Тадбир миллий менталитетга тўғри келмайди ва “ёшларнинг онги ва дунёқарашига салбий таъсир кўрсатади” деб ҳисобламоқда мамлакат маданият вазирлиги. Вазирликнинг TikTok Fest тадбирини ўтказишга рухсатнома ИИВ ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари томонидан берилишини қайд этиб, фестивални бекор қилиш масаласини уларга юклади.
TikTok Fest тадбири 25 декабрь куни Тошкентдаги Humo Arena муз саройида ўтказилиши керак эди. Тадбирда Даня Милохин, Артур Бабич, Егор Шип, Анет Сай, Ваня Дмитриенко ва Аня Покров каби россиялик ва украиналик блогерлар ва мусиқачилар чиқиши режалаштирилганди.
Шарҳлар