Туман Ўзбекистон аэропортларида рейсларнинг ушланиб қолишига сабабчи бўлди

Фото с сайта uzdaily.com

Бугун эрталаб Урганч ва Андижон аэропортларида ёмон об-ҳаво натижасида кўриш имконияти ёмонлашгани муносабати билан самолётлар учиш ва қўнишни амалга ошира олмади, дея хабар беради Uzbekistan Airports компанияси.

Қуюқ туман туфайли “Аэрофлот” авиакомпаниясининг Москва шаҳридан SU-1976 қатновини бажараётган  самолёт саҳнидаги  131 йўловчиси билан соат 06:40да Урганчга қўна олмаган ва Нукусдаги захира аэродромига юборилган.

Яна бир рейс – “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг HY 053 қатнови Тошкент аэропортида Урганчга парвозини кутмоқда. Жадвалга кўра, борт соат 08:20 да Урганчга қўниб, сўнгра HY279 қатнови билан Истанбулга йўл олиши керак эди. Бироқ Урганч аэропортида ҳамон туман сақланиб турибди. Кўриш имконияти 200 метрдан 400 метргача яхшиланди. Учиш учун мақбул кўриш имконияти камида 800 метрни ташкил қилади. Синоптикларнинг фикрича, туман 11:00 дан 11:30 гача тарқалиши керак.

Шунингдек туман Тошкентдан Андижонга бажариладиган HY091 қатновнинг  ҳам кечиктирилишига сабаб бўлди. Самолёт 08:30 да парвоз қилиши керак эди, бироқ қабул қилувчи аэропортдаги туман туфайли у ҳамон Тошкентда об-ҳаво яхшиланишини кутмоқда. Таҳминий  учуш вақти – маҳаллий вақт билан соат 12:00 да.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.