Маданият вазирлигининг ходимлари ишга дўппида келишни бошлашди
Эндиликда Маданият вазирлиги ходимлари ишга дўппида келишади. Бу ҳақда Озодбек Назарбеков ўзининг Telegram-каналида маълум қилди, деб ёзади UzNews нашри.
«Эндиликда Маданият вазирлиги ходимлари одатдаги иш кунида ўзбек миллий бош кийими саналган дўппи кийишади. Мазкур ташаббус орқали миллий анъаналар тарғиб этишда намуна кўрсатишни мақсад қилганмиз», – дейди Озодбек Назарбеков.
Вазир барча соҳалар вакилларини, ижодкор кишиларни, ватанпарварларни, волонтёрларни ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлашга чақирди.
Улашиш:
Шарҳлар