Мадриддан Тошкент ва Урганчга янги парвозлар йўлга қўймоқда

Фото: uzbairportsuz

Испаниянинг «Iberojet» авиакомпанияси Мадрид — Тошкент ва Мадрид — Урганч йўналишлари бўйича чартер йўловчи рейсларини йўлга қўймоқда. Бу ҳақида «Uzbekistan Airports» хабар бермоқда.

Тошкентга биринчи рейс 2024 йил 2 сентябрда, Урганчга — 2024 йил 8 сентябрда амалга оширилиши режалаштирилган.

Парвозлар икки ҳафтада бир марта Аирбус А330 самолётларида амалга оширилиши  белгиланган.

«Iberojet» — бош қароргоҳи Мадридда жойлашган йўловчи чартер рейсларини амалга оширишга ихтисослашган Испания авиакомпанияси.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.