Магистратура учун мандат натижалари 20 августга қадар эълон қилинади
Магистратура мутахассисликлари учун имтиҳонлар ўтказилмайди. Ушбу мутахассисликларга танловда белгиланган талаб даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши мумкин.
Талабгорлар диплом балли ва чет тили сертификатлари асосида қатъий сараланади. Аввал диплом балл, кейин чет тили сертификати устунлиги кўриб чиқилади.
Магистратура мутахассисликлари учун мандат натижалари 20 августга қадар эълон қилинади.
Ҳужжатларни топшириш вазирликнинг magistr.edu.uz платформаси орқали 30 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади.
Аввалроқ, магистратура учун тил сертификати талаби йўналишларга қараб ўзгартирилгани ҳақда хабар берган эдик.
Улашиш:
Шарҳлар