Магистратура учун тил сертификат талаби йўналишларга қараб ўзгартирилди

Фото: қалампир

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтқазилаётган матбуот анжуманида топшириққа биноан магистратура ва докторантурага қабул қилишда хорижий тилни билиш тўғрисидаги сертификат талаби ўзгартирилганлиги ҳақида хабар берилди.

Улар қуйидагича:

  • таълим дастурини хорижий тилда якунлаган талабалар учун сертификат талаби бекор қилинади;
  • соҳа хусусиятидан келиб чиқиб маданият, санъат, спорт, таълим, соғлиқни сақлаш, ишлаб чиқариш, муҳандислик иши, қишлоқ хўжалиги, ветеринария, архитектура ва қурилиш, физика ва табиий фанлар, транспорт хизматлари йўналишлари бўйича сертификат талаби бир поғона – Б1 даражасига туширилади.
  • Сертификат талаби хорижий тиллар йўналишларида C1 даражада, аниқ фанлар, биология, математика, ҳуқуқ, журналистика, ахборот-коммуникация технологиялари ва иқтисодиёт йўналишларида Б2 даражада сақланади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.