Патриарх Кирилл тожикистонликларни Россия, унинг дини ва маданиятини ҳурмат қилишга чақирди

Фото: РИА

Москва ва Бутун Рус Патриархи Кирилл Душанбедаги насроний Авлиё Иоанн ўқишларидаги табрик нутқида тожикистонликларга мурожаат қилиб, уларни Россия дини ва маданиятини ҳурмат қилишга чақирган.

“Россия Тожикистоннинг кўплаб аҳолисига ўз эшикларини очиб, улардан рус маданияти ва православлигига сўзсиз ҳурматни кутади, худди бу ҳурмат ҳамиша рус православ черковининг Тожикистон заминида мавжудлигига асос бўлиб келган”.

Патриарх рус православ черкови ва мусулмон жамоатчилигининг ўзаро ҳамкорлиги ҳозирда икки давлат ўртасида нифоқ солишга уринишлар бўлаётгани сабабли катта аҳамият касб этаётганини таъкидлади. Руҳонийнинг фикрича, бу диний шиорлар ниқоби остида содир бўлмоқда.

Рус православ черкови примати диний етакчилар террорчиларни сўзсиз қоралашга чақирилиши ва эътиқоддан қурол сифатида фойдаланишга йўл қўймасликлари кераклигини таъкидлаган.

Тожикистонлик муҳожирлар ишга бормасликлари, айримлари эса Россияни тарк этишни исташлари ҳақида аввалроқ ёзган эдик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.