Bo'limsiz

Чотқол қўриқхонасида ёнғин

Фото: МЧС

Сешанба, 11 июль куни, соат 14:00 да Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чотқол давлат биосфера қўриқхонасининг Майдонтол ва Лайлакчи бўлимлари ҳудудида ёнғин содир бўлгани ҳақида ахборот келиб тушган, деб ёзади “Газета” нашри ФВВ матбуот хизматига таянган ҳолда.

Дастлабки маълумотларга кўра ёниш ҳудуди 10 дан 20 гектаргача бўлган ўрмон массивини ташкил қилган.

Ёнғин жойига ФВВ ўрмон ёнғинларини бартараф этиш бўйича махсус отрядининг ходимлари жўнаб кетган. Шунингдек, ёнғинни ўчиришга  Мудофаа вазирлиги, Экология вазирлиги ва бошқа профилли тузилмаларнинг кучлари ва воситалари жалб қилинган.

«Тез орада ФВВ матбот хизмати ёнғинни ўчириш жараёни ҳақида қўшимча маълумотларни тақдим этади. Вазият тўлиқ назорат остида», — дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.