Магистратуранинг мандат жавоблари 20 августга қадар эълон қилинади
2024-2025 йилги қабул жараёнида магистратура мутахассисликлари учун имтиҳонлар ўтказилмайди. Талабгорлар диплом бали ва чет тили сертификатлари асосида қатъий сараланади. Аввал диплом балл, кейин чет тили сертификати устунлиги кўриб чиқилади.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, 2024-2025 йилги қабул жараёнида магистратура мутахассисликлари учун талабгорларнинг ўқиш жавоблари жорий йил 20 августга қадар эълон қилинади.
Маълумот учун: бакалавр мандати 17 августга қадар чиқиши керак.
Улашиш:
Шарҳлар