Мактаб ва боғчаларда трихофития касаллиги тарқалаётганни ростми
Ижтимоий тармоқларда республика мактаб ва боғчаларида трихофития касаллиги тарқалаётганлиги ҳақида турли хабарлар тарқалди. Мазкур хабарларга Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази профессори Эгамберди Эшбоев аниқлик киритди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шифокорнинг фикрига кўра, ушбу касаллик бир кунда пайдо бўладиган касаллик эмас. Унинг ҳаёт учун хавфлилик даражаси ҳам хавотир оладиган даражада эмас. Республикамизда касалликни даволаш борасида барча шароитлар бор. Трихофития касаллигининг манбаси асосан ҳайвонлар бўлиб, болалар улар билан мулоқот қилганларида юқиш ҳолати юзага келиши мумкин. Шу маънода бу касалликни тарқалиши инсон саломатлигига жиддий зарар етказиши ҳақида хавотирга бориш ноўрин.
Шарҳлар