Ҳайитда мактабларда неча кун дам бўлади
Президентнинг 2023йил 22-декабрдаги “2024-йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишламайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2024 йил 8-апрелдаги “Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, умумий ўрта таълим мактабларида:
жорий йилнинг 10 — 12-апрель (чоршанба — жума) кунлари — дам олиш куни, деб эълон қилинган.
Шу муносабат билан, 2024 йил 13-апрель (шанба) куни барча умумий ўрта таълим мактабларида режадаги дарс жадвали асосида ўқиш куни ҳисобланади.
«Дам олиш кунларига тўғри келган ўқув машғулотларини ўқув йили якунига қадар мавзуларни тиғизлаштирган ҳолда ўзлаштириш тавсия этилади», – дейилади хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар