Биткоин нархи 2021 йилдан буён биринчи марта 50 минг доллардан ошди

Фото: Global Look Press

12 февраль кунги савдолар чоғида биткоин курси 2021 йилдан буён биринчи марта 50 минг долларлик маррадан ўтиб кетди, деб хабар беради “РБК” Binance биржаси маълумотларига таяниб. Аммо кейинроқ биткоин нархи яна пасайди.

Нашр эслатишича, биткоин курси 11 январь куни, АҚШ қимматбаҳо қоғозлар ва биржалар бўйича комиссияси бевосита биткоинга сармоя киритадиган биржа фондлари (EТF) ишга туширилишини маъқуллаганида шу йилги максимумга етган эди. Ўшанда биткоин 48,9 минг доллар бўлган эди.

Криптовалютанинг тарихий максимуми эса 2021 йил октябрида кузатилган бўлиб, биткоиннинг нархи ўшанда 66 минг доллардан ошганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.