«Мактабда ўқувчига нисбатан куч ишлатилишини ҳеч қандай оқлаб бўлмайди» – Шерзодхон Қудратxўжа

Фото: STV.uz

Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа Тошкент мактабида юз берган воқеага изоҳ берди.

У ўқитувчининг ўқувчига нисбатан куч ишлатишини номақбул деб атади. Бироқ, унинг нуқтаи назари бўйича, «ташқаридан бу даҳшатли, аммо маҳаллий ҳодисага миллатлараро ва тиллараро маъно беришга уриниш» ҳам қабул қилиниши мумкин эмас:

“Ижтимоий тармоқларда бу воқеани кўрганимда, мен ҳам турли оммавий ахборот воситаларидаги нашрларни кўриб, ҳайратда қолдим. Турли ОАВдаги xабарларни кўришнинг ўзи етарли… Бизда қайси тилда гапиришидан қатъи назар барча фуқраолар тенг. Мактабда ўқувчига нисбатан куч қўллашни ҳам қоралайман. Бунга шубҳам йўқ. Шунингдек, Ўзбекистон – мустақил суверен давлат эканига ҳам шубҳам йўқ. У ўзининг ички ишларига аралашишларини қабул қилмайди. Бу менинг Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг сўзларига жавобим”,  – деб ёзади ректор.

Аввалроқ Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодиров бўлиб ўтган воқеаларга изоҳ бериб, Россия томонига Ўзбекистоннинг ички ишларига аралашмаслик ва ўзининг муаммоларини ҳал этишга эътибор қаратишни қатъий тавсия қилганди.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.