Малайзия Бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Фото: Бош вазир матбуот котиби

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим 17-19 май кунлари расмий ташриф билан мамлакатда бўлади.

17 май куни Тошкент халқаро аэропортида Олий мартабали меҳмонни  Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг, Малайзия Бош вазири Ўзбекистон Бош вазири ҳамроҳлигида ташриф дастури бўйича навбатдаги манзилга жўнаб кетди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.