«Мақсадимиздан воз кечмаймиз» – Тимур Кападзе
Ўзбекистон футбол ассосиацияси телеграм каналида жойланган видеолавҳада, футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе U-23 Осиё чемпионатининг финалигача етиб келган ўз жамоасига якуний ўйин олдидан тавсиялар бераётганини кўришимиз мумкин.
Мураббий Кападзе ўз шогирдларига мухлислар босимига аҳамият бермай, ҳал қилувчи ўйинда концентрацияни сақлаб қолган ҳолда ўйнаш кераклигини таъкидлади.
«Мана, яқинда ҳурматли иш қилдик. Бизга унинг қизиғи йўқ, бўлди. Майдондасизлар, ўйинга қаранглар нима бўлаётганини, болалар. Эшита олмаслигимиз мумкин, лекин концентрацияни йўқотманглар, тушундиларингми?! Мен сизларга яна бир марта айтаман, яна бунақа стадион, яна иккитаси келиб мухлислик қилса ҳам биз мақсадимиздан воз кечмаймиз, тушунарлими?! Ишонч билан ўйнанглар. Худо куч-қувват берсин», — дея ёшлар терма жамоа аъзоларига далда берди у.
Терма жамоа билан ишлаётган яна бир мураббий Жасур Абдураимов ҳам ёшларни руҳлантирганини кўришимиз мумкин.
Шарҳлар