Марказий Осиё мамлакатларидан бирининг уч фуқароси Ставрополь ўлкасида теракт уюштиришни режалаштирган

Вещи, конфискованные ФСБ у подозреваемых.

Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Ставрополь ўлкасида теракт олди олинганини маълум қилди, деб ёзади Медуза.

Қайд этилишича, теракт “Марказий Осиё мамлакатларидан бирининг уч нафар фуқароси” томонидан тайёрланган. Улар гўёки “одамлар оммавий бўладиган жойлардан бирида” портлаш уюштиришни режалаштирган.

ФХХ ходимлари гумонланувчиларни қўлга олган. Уларнинг яшаш жойида “қўлбола портловчи қурилманинг таркибий қисмлари, кимёвий моддалар ва зарар етказувчи унсурлар аниқланган ва мусодара қилинган”.

Теракт ҳақидаги модда бўйича жиноят иши қўзғатилган. Қўлга олинганларнинг шахси ва бошқа тафсилотлар ошкор этилмаяпти.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.