Болалар орасида саратон касаллигини даволаш бўйича янги келишув имзоланди

Фото: ССВ

Пойтахтда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистоннинг Болаларни саратон касаллигидан даволаш учун дори воситалари билан таъминлаш бўйича Глобал платформасида иштирок этиши тўғрисидаги келишувни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Унга асосан мамлакатнинг 14 та тиббиёт муассасаси саратон касаллигига чалинган болалар учун сифатли дори воситаларини узлуксиз қабул қилиши ҳамда уларни бу йўналишда ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши кўзда тутилган.

“Дунёда биринчи бўлган ушбу платформа ЖССТ ва АҚШнинг Сент-Жуд болалар илмий-тадқиқот шифохонасининг лойиҳаси бўлиб, болаларни молиявий қийинчиликларсиз хавфсиз, самарали ва сифатли саратонга қарши дори воситалари билан таъминлашга қаратилган. Ўзбекистон унда иштирок этувчи мамлакатлардан бири сифатида танланган”, – дейилади.

Келгуси олти йил ичида Сент-Жуд шифохонаси Глобал платформага 200 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритишни режалаштирмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.