Марсда катта вулқон топилди

Фото: sputnik uzbekistan

SETI институти олимлари Марсда янги улкан вулқон топилганини маълум қилишган. Объектга лотинча “тун” маъносини билдирувчи Ноктис номи берилган.

Ноктис Марс экватори яқинида жойлашган Тарсис ёки Фарсида ҳудудида жойлашган бўлиб, айнан шу ҳудудда яна бошқа катта Марс вулқонлари мавжуд. Улардан бири Монс Павонис бўлиб, унинг баландлиги – 14000 метр. Монс Аскрейники эса – 18000 метр ва Монс Арсиянинг баландлиги – 19000 метр.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, мазкур вулқон Қизил сайёрадаги бошқа вулқонларга қараганда кўпроқ эрозияга учраган ва нисбатан пастроқ. Унинг диаметри 450 километр ва баландлиги 9022 метрга етади.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.