Машҳур “Паразит” фильмининг актёри Сеулда ўлик ҳолда топилди

Фото: kinonews

Жанубий кореялик актёр Ли Сун Гюн бугун эрталаб ўлик ҳолда топилди. Tengri Lifeнинг  Yonhap Newsга таяниб хабар беришича, эркак 48 ёшида ўз жонига қасд қилган. Нашрнинг ёзишича, унинг жасади хотини томонидан унинг йўқолгани ва ўз жонига қасд қилмоқчи бўлгани хақидаги хатни топганидан сўнг Сеулдаги боғда машина ичидан топилган.

Аввалроқ полиция актёрга қарши тергов бошлаганди – у гиёҳванд моддаларни истеъмол қилганликда гумон қилинган. Ҳукумат органлари Сунг Гюнни бир неча бор сўроққа тутган. Охирги сўроқ 19 соат давом этган. Шунда актёр алданиб, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилганини айтган ва омма олдида кечирим сўраган.

Жанубий Кореяда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш олти ойдан 14 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

2019 йилда «Оскар» мукофотига сазовор бўлган «Паразит» фильми актёрга жаҳон юлдузлигини келтирган. Ли Сун Гюннинг ўзи «Доктор Брейн» сериалидаги роли учун Эмми мукофотига номзод бўлган. Актёр шунингдек, «Биринчи кафе», «Шаҳзода», «Макарон», «Пҳажу», «Менинг жанобим» каби сериал ва фильмларда бош ролларни ижро этган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.