Хитой 12 та давлат учун визасиз режимни 2025 йил охиригача узайтирди

Фото: норма.ўз

Хитой 12 давлат фуқаролари учун визасиз режимни қисқа муддатга 2025 йил охиригача узайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Линь Цзянь маълум қилди.

“Хитой ХХР ва хорижий давлатлар ўртасида фуқаролар алмашинувини осонлаштириш мақсадида Франция, Германия, Италия, Нидерландия, Испания, Малайзия, Швейцария, Ирландия, Венгрия, Германия, Австрия, Бельгия, Люксембург ва бошқа давлатлар фуқаролари учун 2025 йилнинг 31 декабрига қадар визасиз режимни узайтириш ҳақида қарор қабул қилди”, — деди хитойлик дипломат.

Унга кўра, юқорида кўрсатилган хорижий давлатларнинг оддий паспортга эга фуқароларига хизмат ва сайёҳлик, қариндош-уруғ ва дўстлар билан учрашиш, шунингдек, транзит сафарлари учун Хитой ҳудудига 15 кунгача визасиз кириши ва бўлиши мумкин.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.