МДҲ кузатувчилари миссияси: «Сайловлар рақобатбардош, эркин, очиқ ва ошкора бўлди»
Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг кузатувчилар миссияси 2021 йил 24 октабрдаги сайловлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Сайлов кодекси талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда амалга оширилганини билдирди. Бу ҳақда МДҲ Ижрочи қўмитасининг раиси Сергей Лебедев маълум қилди, деб ёзади Марказий сайлов комиссияси.
Шунингдек у сайловларни рақобатбардош, эркин, очиқ ва ошкора бўлди, деб атади. Унинг сўзларига кўра, сайловлар емократик сайловларнинг умумий эътироф этилган тамойилларига тўла жавоб беради.
Лебедевнинг тан олишича, айним техник характердаги камчиликларни ҳам қайд этиш лозим. Масалан, баъзи участкаларда кузатувчилар овоз берганлар сони ҳақида ахборот ололмаган ёки столлар ноқулай жойлаштирилган. Унинг айтишича, бундай ҳолатларда кузатувчилар ўз фикр-мулоҳазаларини “дўстона” билдирган, деб ёзади “Спутник” нашри.
«Шу билан бирга, сайловлар АҚШдаги каби қора пиар ва компроматлар урушининг йўқлиги билан ҳам эсда қолди, дея таъкидлади Лебедев», – деб ёзади нашр.
Лебедевнинг қайд этишича, президентликка номзодлар сайлов жараёнида ўз диққат-эътиборини ўз дастурларининг афзалликларига қаратган.
«Бизнинг фикримизча, бу сайловларни ўтказишнинг юқори даражасидан ва номзодларнинг зиёлилигидан далолат беради”, — дея қўшимча қилган МДҲ Ижрочи қўмитасининг раҳбари».
Шарҳлар