ME’MOR 2021 танловининг якунлари ҳақида

Бу йил ME’MOR 2021 архитектура танловининг якунлари унутилмас таассуротларни қолдирди. Танлов нафақат архитекторлар, дизайнерлар, талабаларнинг, балки журналистларнинг ҳам ишларини ўз ичига олди. Ишларнинг ҳаммаси Ўзбекистон, Россия Федерацияси, Украина, Нидерландия ва Исроил экспертларидан иборат халқаро ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди. Бу сафар танлов ишларида “барқарорлик”ка алоҳида урғу берилди.

2021 йил 17 сентябрь куни Ўзбекистон Амалий санъат музейида Knauf компанияси томонидан иккинчи марта ташкил қилинган  ME’MOR 2021 II архитектура кўрик-танловининг ғолибларини мукофотлаш маросими ўтказилди.

Махсус меҳмон сифатида Тошкент шаҳар ҳокими Жағонгир Ортиқхўжаев ҳам таклиф этилди.

Экспертлардан иборат ҳакамлар ҳайъати 56 та архитектура ва дизайнерлик лойиҳасини, тўққизта талабалар ишини ва иккита журналистлик материалини танлаб олди. Саккизта лойиҳа  ME’MOR 2021 танловининг ғолибига айланди.

«Тураржой ва жамоат бинолари ва иншоотлари» номинацияси

  • Амалга оширилган энг яхши объект: тураржой мажмуи, бино, жамоатчилик биноси, иншоот — ARCHISAD ENGINEERING AND DESIGN архитектура ва дизайн студиясининг Нурафшондаги SQB банк биноси.

Муаллифлар жамоаси: Виктория Земцова, Максим Олтян, Даврон Толипов.

  • Амалга оширилган жамоатчилик ҳудудининг энг яхши интерьери — ARC Architects архитектура бюросининг Kanishka Start дўкони.

Муаллиф: Бобир Қличев.

  • Энг яхши лойиҳа: тураржой мажмуи, жамоатчилик биноси, иншоот — ARC Architects архитектура бюросининг KB_Kindergarden биноси.
  • Муаллифлар жамоаси: Бобир Қличев, Анастасия Пягай, Фаррух Шодмонов.

«Хусусий архитектура» номинацияси

  • Амалга оширилган энг яхши объект: индивидуал уй — NUFUZ архитектура-лойиҳа компанияси томонидан яратилган уй лойиҳаси .

Муаллиф: Шахзод Мийзомов.

  • Энг яхши индивидуал уй лойиҳаси — SS MEMORS ARCHITECTURE архитектура бюроси томонидан яратилган уй лойиҳаси.

Муаллиф: Сардорбек Содиқов.

«Шаҳар ҳудудларини ободонлаштириш» номинацияси

  • Ҳовли ҳудудини ободонлаштириш — Sanperro Rasotti компанияси томонидан яратилган “Математиклар боғи” мавзули паркининг ландшафт дизайни концепцияси.

Муаллиф: Миракбар Жўраев.

«Профилли олий ўқув юртлари талабаларининг энг яхши иши» номинацияси

  • Диплом, курс ишлари ва бошқа лойиҳалар — Business Center.

Муаллиф: Шахзод Раҳматов.

Номинация «Архитектура тўғрисида энг яхши журналистлик материали»

Шунингдек ҳакамлар ҳайъатининг раиси Наталья Фишман-Бекмамбетова ARC Architects архитектура бюросининг Ethno village лойиҳасини ва Бахтиёр Насимовнинг “Пренебрежение музыкой в камне” мақоласини (Nasimov.com) ҳам махсус совғалар билан қайд этди.

Танлаб олинган ишлар архитектура композицияси нуқтаи назаридан катта таассурот қолдирган бўлса-да, афсуски, уларнинг кўпчилиги танлов мавзусига мувофиқ эмасди. Ҳакамлар ҳайъати уларда “барқарор”лик тушунчасининг рўёбга чиқишини кўришни истаганди.

Бунга ҳукумат ва хусусий бизнес томонидан “барқарор” архитектура ва шаҳарсозлик ечимларига бўлган талабнинг йўқлиги ҳамда Ўзбекистон аҳолисининг  “барқарор архитектура” тушунчаси унчалик хабардор эмаслиги саралаш босқичида “барқарор” танлов лойиҳаларини танлаш имкони бўлмаганига сабабчи бўлган бўлиши мумкин.

Бироқ танлов иштирокчиларидан бири меъморий жиҳатдан “барқарор” натижаларни кўрсатишга муваффақ бўлди. Тимур Нигматовнинг архитектура концепцияси қуёш панелларини жорий этиш ва ёмғир сувларини йиғиш тизимини қўллашни ўз ичига олган экан, бу эса тураржой ва жамоатчилик биноларида автономлик ва “барқарорлик”ка эришиш учун жуда долзарб ечим ҳисобланади.

Биз Тимурга ва танловнинг бошқа истеъдодли иштирокчиларига муваффақият ва “барқарор” архитектура ва шаҳарсозлик соҳасида ривожланишда давом этишни тилаймиз.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.