Меҳнат бозорида гендер бўйича аҳвол қандай

Фото: rawpixel.com

Ишлайдиган аёллар аллақачон ҳеч кимни ҳайратда қолдирмаяпти, уларнинг муваффақиятли карьераларига мисол йилдан-йилга ортиб бормоқда. Халқаро хотин-қизлар куни яқинлашмоқда, байрам муносабати билан HeadHunter.uz сайти меҳнат бозоридаги гендер ҳолатини таҳлил қилди.

Муайян жинсдаги ходимларни қай даражада тез-тез қидирилади

Сўровда қатнашган иш берувчиларнинг аксарияти (96%) ҳаётларида камида бир марта маълум бир жинсдаги номзодларни мақсадли излашларига тўғри келган.

Иш берувчилар гендер бўйича афзалликларни қандай изоҳлайди

Ишга қабул қилувчилар номзодларни жинсига қараб танлашининг асосий сабаблари – бу ишга қабул қилувчи мижознинг (одатда бу ёлланган ходимнинг келажакдаги менежери) талаблари ва лавозимий вазифаларининг ўзига хос хусусиятлари (64% дан). Бошқача қилиб айтганда, бу раҳбарнинг шахсий ички устқурмалари ёки маълум бир жинс вакиллари маълум вазифаларни уддалай олиши ҳақидаги гендер стереотиплари.

Ҳеч кимга сир эмаски, иш берувчилар ишга қабул қилишда эркак номзодларни афзал кўрганларида, бу нафақат эркакларнинг маълум бир лавозимга энг мос келиши ҳақидаги стереотиплар, балки аёлнинг исталган вақтда туғруқ таътилига чиқиши мумкинлигидан қўрқиш билан ҳам боғлиқ. Шу сабабли, абитуриент аёллар баъзан суҳбат чоғида ўзларининг оилавий аҳволи ва оиласини кўпайтириш режалари ҳақида жуда шахсий саволларга дуч келишларидан шикоят қиладилар.

Оммабоп мутахассисликлар

Бухгалтер касби аёллар орасида энг машҳур мутахассисликка айланган, эркаклар орасида эса бу – ҳайдовчилик.

Иш ҳақи бўйича умидлар

HeadHunter.uz абитуриентлар ўз резюмеларида кўрсатган керакли маошларнинг ўртача қийматларини таҳлил қилиб чиқди ва маълум бўлишича, аёлларнинг ўзлари эркакларникига қараганда камроқ маошга умид қилишга мойил. Аёлларнинг иш ҳақи бўйича умидлари эркакларникидан 20% паст.

Иш ҳақи бўйича турли умидлар юқори даромад билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган соҳаларда эркакларнинг резюмелари сони аёлларникига қараганда кўпроқ эканлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Масалан, булар ахборот технологиялари, топ-менежмент, автомобиль бизнеси, шунингдек, транспорт ва логистика каби соҳалардир.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.