Меҳнат вазирлиги: банк ходимлари пахта далаларида экани ҳақидаги маълумот тасдиқланмади
Аввалроқ биз Наманган вилоят ҳокимлиги Марказий банк бошқармаси билан ҳамкорликда банкларнинг маҳаллий филиалларига пахта теримига нечта кишини ва айнан қайси хўжаликларга ажратиш кераклигини белгиловчи ҳужжатни топширганлиги ҳақидаги хабарни чоп этгандик. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Республика ишчи гуруҳи бу борада текширув ўтказганини ва бу маълумот тасдиқланмаганини билдирди.
«Текширув ишлари санаб ўтилган банкларнинг ходимлари ишда эканини кўрсатди, улар билан алоҳида суҳбатлар жараёнида эса ходимларнинг пахта теримига чиққани ҳақидаги маълумот тасдиқланмади».
Айни пайтда Республика ишчи гуруҳи жойларда мониторинг ишларини давом эттирмоқда.
Шунингдек, вазирлик мажбурий меҳнат ва бошқа меҳнат муносабатлари ҳақида Давлат меҳнат инспекциясининг 1176 рақами ва 71-200-06-00 рақамли вазирликнинг қайноқ линияси бўйича ва www.dmi.mehnat.uz сайти орқали мурожаат қилиш мумкин.
Шарҳлар