«Меҳрибонлик корпуси» Ўзбекистон боғчаларида овқатланиш ва таълимни яхшилашга $21 млн йўналтиради

Источник: посольство США в Узбекистане

«Меҳрибонлик корпуси» (Mercy Corps), Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат соғлиғи хизмати Ўзбекистоннинг мактабгача таълим ташкилотларида овқатланишни яхшилаш дастурини амалга ошириш бўйича Ўзаро англашув меморандумини имзолади.

Бюджети 21 млн доллардан ошувчи дастур Қорақалпоғистон Республикасида ва Сурхондарё вилоятида қўшимча 245 та қишлоқ мактабгача таълим ташкилотининг инфратузилмасини яхшилашга ва 400 дан ортиқ мактабгача таълим ташкилотини тўлақонли овқат билан таъминлашни кўзда тутади.

АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDA) “Меҳрибонлик корпуси” билан ҳамкорликда 2024 йил сентябрь ойигача МакГоверн-Доулнинг “Ўзбекистонда таълим ва болалар озуқаси учун озиқ-овқат” халқаро дастурини амалга оширади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.