Мекцикада парранда гриппидан биринчи ўлим ҳолати қайд этилди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти чоршанба куни Мекцикада Ҳ5Н2 парранда гриппидан ўлим ҳолатини тасдиқлади. Бу дунёдаги лаборатория томонидан тасдиқланган биринчи ҳолат саналади.
Вирусдан вафот этган 59 ёшли фуқаро парранда ва бошқа ҳайвонлар яқинида бўлмаган. 17-апрель куни беморда иситма, кўнгил айниши, ич кетиши, нафас қисилиши, умумий ҳолсизлик кузатилган. 24-апрель куни у Мекцикадаги Нафас олиш касалликлари миллий институтига ётқизилган ва шу куни вафот этган.
ЖССТ маълумотларига кўра, беморнинг яқинлари унинг қўшимча касалликлари борлигини маълум қилишган: унга аввал сурункали буйрак касаллиги, 2-тоифа қандли диабет ва гипертония ташхиси қўйилган.
Текширув натижалари шуни кўрсатдики, бемор Ҳ5Н2 кичик типдаги парранда гриппи билан касалланган бўлиб, илгари одамларда қайд этилмаган.
Ташкилот маълумотларига кўра, тиббиёт ходимлари томонидан ўтказилган текширувлар давомида янги ҳолатлар қайд этилмаган. Барча контактлар Ҳ5Н2 гриппи ва COVID-19 учун салбий синовдан ўтган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, умумий аҳоли учун инфекция хавфи паст. Бу штамм ҳозирда Қўшма Штатларда чорва моллари орасида тарқалаётган парранда гриппининг “Ҳ5Н1” штаммидан фарқ қилади ва Техас ва Мичигандаги учта сут фермаларида қайд этилган.
Шарҳлар