Мерей Омонбоева иши судда кўрилмоқда
Жорий йилнинг апрель ойида Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Мерей Омонбоевага нисбатан жиноят иши қўзғатилганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Эндиликда мазкур иш судда кўриб чиқилмоқда ва Олий суд порталидаги тегишли жадвалга кўра, жиноят иши 18 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судида судя Алишер Сайдуллаев раислигида кўрилади.
Мерей Омонбоева Навоий шаҳар ҳокими орқали ер майдони олиб беришни ваъда қилиб, қурувчи тадбиркордан катта миқдорда пул олганликда гумон қилинмоқда ҳамда Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми а-бандида билан жиноят иши қўзғатилган.
Маълумот учун, Мерей Омонбоева 1997 йилда Навоий вилояти, Нурота туманида туғилган. Маълумоти олий. У 2020-йилда Зулфия мукофотини олишга сазовар бўлган. Омонбоева 2024 йил 6 март куни Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган ва унга қадар Навоий шаҳри “Зарафшон” МФЙда ҳоким ёрдамчиси вазифасида ишлаган.
Шарҳлар