Навоий вилоятида амалдор аёл фирибгарликда гумон қилинмоқда

Фото: Aniq

Савдо-саноат палатасининг Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Мерей Омонбоева фирибгарлик ва порахўрликда гумон қилинмоқда, деб ёзади UzNews.

Омонбоева бу лавозимга бир ой аввал тайинланган эди. Уч йил муқаддам президент Навоий вилоятидаги ёш тадбиркорлар номидан сўзлаганидан сўнг унга иштиёқи учун автомобиль совға қилган эди.

Мулозим аёл 2020 йилда Зулфия номидаги давлат мукофотига сазовор бўлди. Давлатимиз раҳбарининг Навоий вилоятига ташрифи чоғида “Биз сиздан руҳландик” сўзлари билан жамоатчилик эътиборини тортган.

Қайд этилишича, мансабдор шахсга нисбатан 168-модда (Фирибгарлик) ва 211-модда (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Шу билан бирга, 18 апрель куни Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати Омонбоеванинг Навбаҳор туманидаги корхоналардан бирига ташрифини намойиш этди. Амалдор аёл ишлашда давом этмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.