Сув босган Орск аҳолиси компенсация пулини ошириш талаби билан митингга чиқди

Тўғон ўпирилиши сабабли сув тошқини содир бўлган Оренбург областининг Орск шаҳри аҳолиси Комсомольская майдонидаги маъмурият биноси олдига митингга чиқди, дея хабар беради “Урал56” нашри. Улар мол-мулк йўқотилгани учун товон пули миқдорини оширишни талаб қилиб, маҳаллий ҳокимият органларининг ҳаракатларидан норозилигини билдиришмоқда.

Одамлар ўша пайтда шаҳар раҳбари Василий Козупица ва область губернатори Денис Паслер бўлган шаҳар мэриясига қараб: “Шармандалик”, “Путин, ёрдам бер!” деб қичқирган. Полиция митингни ноқонуний деб, майдонни тарк этишни талаб қилмоқда. Шунингдек, улар шаҳар ҳокимиятига киришни патруль машиналари билан тўсиб қўйишган.

Козупица маҳаллий аҳолига мурожаат қилди ва маҳаллий ҳокимиятнинг ҳаракатларидан норози бўлганларга мэрия билан музокараларда иштирок этадиган ташаббус гуруҳини тузишни таклиф қилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.